Latest news

21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  0 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  7 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  4 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1

Осиё Кубоги превьюси. Қирғизистон - Филиппин News

Осиё Кубоги превьюси. Қирғизистон - Филиппин

Бугун "С" гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Дубайдаги "Рашид" стадионида Қирғизистон терма жамоаси Филиппинга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги вазият

Ҳар иккала жамоа аввалги иккита ўйинда мағлубиятга учраб ноль очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Бугунги ўзаро тўқнашувда ким ғалаба қозонса, учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имконига эга бўлади.


Ўйиндан олдинги фикрлар

Александр Крестинин (Қирғизистон бош мураббийи): "Биз гуруҳдаги охирги баҳсга тайёрмиз. Филиппинни ҳурмат қиламиз, бироқ бу жамоадан қўрқмаймиз. Ушбу баҳс нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини бутун жамоа бирдек тушуниб турибди".

Свен-Горан Эрикссон (Филиппин бош мураббийи): "Имконият бор экан, охиригача курашамиз. Ўйлайманки, бу ўйинда йигитлар бор кучларини бериб ҳаракат қилишади. Бунга 100 фоиз ишонаман. Ҳозирча ҳисобимизда умуман очко йўқ ва бундан жуда хафамиз".

Қизиқарли маълумотлар

- Бу Қирғизистон ва Филиппин ўртасида Осиё Кубогидаги илк тўқнашув бўлади.

- Қирғизистон аввалги иккита ўйинда рақиблар дарвозаси томон 22 бор зарба бериб, шундан фақат биттасида гол уришга эришди.

- Ҳар икки жамоа Осиё Кубоги мусобақасининг дебютантлари ҳисобланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика