Latest news

19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  0 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  6 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  4 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  101

Осиё Кубоги превьюси. 1/2 финал. Қатар - БАА News

Осиё Кубоги превьюси. 1/2 финал. Қатар - БАА

Бугун Абу Дабидаги "Муҳаммад бин Зайед" стадионида иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтади.

БАА ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Бугунги ўйинда БАА терма жамоаси аъзоси Исмоил Хамис майдонга қайтиши мумкин. У дисквалификация муддатини ўтаб бўлди. Қатар таркибида эса Бассам Ал Рави билан Абдулазиз Ҳатим ушбу учрашувни ўтказиб юборади. Лекин Омер Мадибо билан Абдулкарим Ҳассан сафга қайтишади.

Қатар
Мусобақада ҳозирча 5та ўйин ўтказган Қатар терма жамоаси ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Қатарликлар гуруҳ босқичида Ливанни 2:0, КХДРни 6:0 ва Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. 1/8 финалда Ироқ 1:0 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, чорак финалда Жанубий Корея ҳам шу ҳисоб билан мағлуб этилди. Қатарда тўплар нисбати 12-0.  

БАА
БАА терма жамоаси эса ушбу мусобақани дуранг билан бошлади. Гуруҳ учрашувини Баҳрайнга қарши 1:1 ҳисоби билан бошлаган амирлик футболчилари 2-турда Ҳиндистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва охирги турда Таиланд билан 1:1 ўйнашди. Кейинчалик 1/8 финалда Қирғизистон билан 3:2 ўйнаган жамоа чорак финалда Австралияни 1:0 ҳисобида енгди. БААнинг тўплар нисбати 8-3.

Алмуз Али v Али Мабхут
Кўпчилик бугунги учрашувни ҳар икки жамоанинг тўпурар футболчилари ўртасидаги баҳс дея баҳоламоқда. Қатарлик ҳужумчи Алмуз Али ўтган бешта ўйинда 7та гол уришга муваффақ бўлди ва агар яна битта тўп киритса Осиё Кубокларининг энг яхши тўпурари Али Дайига етиб олади.

БАА терма жамоасининг тўпурари Али Мабхут бўлиб турибди. У ҳозирча 4та гол уришга муваффақ бўлди. Айнан Мабхутнинг голи эвазига аввалги босқичда Австралияни мусобақадан чиқиб кетди. Бугунги учрашув бўлиб ўтадиган стадион Мабхут учун бегона эмас. Чунки бу ўйингоҳ Мабхут ўйнайдиган "Ал Жазира"нинг уй стадиони ҳисобланади.  

Ўйиндан олдинги фикрлар

Феликс Санчес (Қатар термаси бош мураббийи): "Ярим финалга етиб келишимизнинг асосий сабаби футболчилар босимдан ҳоли эканида деб ўйлайман. Мен имкон қадар ўйинчилар босимни ҳис қилмаслигига ҳаракат қиляпман. Бизни олдинда яна бир қизиқарли беллашув кутиб турибди. Аввалги ўйинларда бўлгани каби БААга қарши ҳам чиройли футбол намойишга ҳаракат қиламиз".

Альберто Заккерони (БАА термаси бош мураббийи): "Гуруҳ босқичини машаққат билан ўтказдик. Ҳозир эса ярим финалда турибмиз. Яна бир ҳаракат қилсак, марра бизники ва финалда ўйнаймиз. Жамоам Австралияга қарши жуда яхши ўйнади. Бундай ўйин билан Қатарни ҳам мағлуб эта оламиз. Қўл остимда майдонга тушишга тайёр 21 нафар футболчи бор. Мен ҳамма ўйинчиларимга бирдек ишонаман".

Осиё Кубоги-2019. 1/2 финал 

Қатар - БАА 

29 январь. Абу Даби. "Муҳаммад бин Зайед" стадиони
Бошланиш вақти: 19:00

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика