Latest news

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  1 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

Осиё Кубоги-2019. Акрамжон Мамадалиевдан Шаржа кундалиги News

Осиё Кубоги-2019. Акрамжон Мамадалиевдан Шаржа кундалиги

Бугун эрта тонгда Тошкент - Дубай йўналиши орқали учган самолётимиз бизни эсон-омон манзилга етказиб қўйди.

 Дубайнинг иссиққина об-ҳавоси совуқ об-ҳаво ҳукм суриб турган юртдан келган одамни дарров кайфиятига ижобий таъсир ўтказар экан.

Аэропортдаги расмиятчиликлардан сўнг, биринчи навбатда Дубайдаги "Ал-Мактум" стадионига бориб медиа –марказдан аккредатациямни олдим. Шу жойда 2016 йилда  Қатарда ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ёдимга тушди. Қатарда ташкилотчилар ҳар бир ОАВ ходимига аккредатацияга қўшиб ўзига хос совғаларни тақдим қилган эди. БААда эса ортиқча мулозаматсиз ҳужжатимизни тақдим қилишди.



Дубайдан Шаржа шаҳрига келар эканмиз, атрофга назар солиб келдим. Ҳар икки шаҳарда Осиё чемпионати бўлиб ўтаётгани унчалик ҳам сезилмади. Фақат стадионлар атрофи жуда чиройли қилиб безатилган холос. Дубайдаги "Ал-Мактум" ҳамда Шаржадаги "Шаржа" стадионлари турли хил баннерлар ҳамда гуллар билан безатилганлигини айтмасам, БАА давлати Осиё Кубоги ҳавоси билан яшамаётгандек.

3-4 марта таксига чиқишимизга тўғри келди. Айрим такси ҳайдовчилари ҳам айни кунларда қандай мусобака бўлаётганини билмаганлари бизни хайрон колдирди. Айниқса бизни Дубай аэропортидан кутиб олиб Шаржа шаҳрига олиб келган ватандошимиз Абдулазиз исмли йигитнинг шундай йирик турнирдан бехабарлиги қизиқ туюлди. Бу ҳам етмагандек укамиз "бу ерда Ўзбекистон ҳам ўйнайдими?" деган саволи билан бизни янаям ҳайрон қолдирди. Балки тирикчилик сабаб эътибор бермагандир, ёки футболга умуман қизиқмайдиган инсонлар ҳам бўладику деб ўзимизни юпатиб қўя қолдик.



Меҳмонхонага жойлашгач Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулотларини кузатишга ошиқдик. Шу жойида терма жамоамиз машғулот ўтказаётган стадионни топишда бироз қийналдик. "Ал-Шааб" клубининг эски стадиони ёнида жойлашган машғулотлар майдонини топиб борганимизда, машғулотларнинг ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқаси якунига етиб бўлган экан. Мезбонлар бизни ҳар канча илтимос қилмайлик ичкарига киргизишмади. БАА давлати терма жамоаларни жуда қаттиқ тарзда қўриқлаётганига гувоҳ бўлдик. Биз Ўзбекистондан эканлигимизни, суратга олмасдан бир чеккада томоша қиламиз деб ҳар қанча ялинмайлик, мезбон полициячиларга сўзимиз ўтмади. Хатто терма жамоамиз автобусини суратга олишни ҳам мумкин эмас деб туриб олишди. Лекин биз таслим бўлмадик ва бир-иккита сурат олишга муваффақ бўлдик. Узоқдан, қийналиб бўлса ҳам футболчи ва мураббийларимизни астойдил тер тўкаётганларини бироз томоша қилдик.

Энди эртага жамоамиз футболчилари Уммонга қарши ўйин бўладиган "Шаржа" стадионида расмий машғулотини ўтказади. Бу сафар вақтлирок бориб барчасига улгурамиз.



Ҳа, Шаржада биз дуч келган яна бир муаммо телефонга сим карта олиш бўлди. Хорижлик фуқароларга ҳар ерда ҳам сим карта сотишмас экан. Сим карта олиш учун каттагина супермаркетга боришга тўғри келди. У ерда паспортимиз ҳамда визаларимиздан нусха олиб ярим соат деганда сим карта беришди. Балким Дубайда бу иш бирмунча осонроқдир.

Майли бизга асосийси терма жамоамизнинг ғалабаси. Биринчи ўйиндаги ғалабани ўзиёқ барча муаммоларимизни эсдан чиқаришимизга етарли бўлади. Олға Ўзбекистон!!!


Акрамжон Мамадалиев Шаржа шаҳридан маҳсус

Rating: +16   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика