Latest news

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Олмалиқ шаҳри катта футбол байрамига тайёр ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Олмалиқ шаҳри катта футбол байрамига тайёр ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Суперлигада 30-тур беллашувларига старт берилади.

Иккинчи олтиталик доирасида АГМК жамоаси "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Бугунги кун олмалиқликлар учун ўзгача аҳамият касб этади. Бутун шаҳар АГМКнинг Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлганини нишонлайди. Клуб мутасаддилари стадион ва унинг атрофида катта футбол байрами ўтказишни мақсад қилишган ва шунга яраша тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Олмалиқдаги стадион байрамга деярли тайёр.





Клуб журналистлар тадбирни ёритишларида қулайлик яратиш мақсадида махсус автобус ажратди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз. "Championat.asia" сайтидан Олмалиққа камина - Толибжон Қосимов (журналист, фотограф), Зоир Турсунбоев (оператор) ва Жаҳонгир Файзуллаев (фотограф)лар келдик. Имкон қадар Олмалиқдаги байрамона жараённи ўқувчиларимизга етказишга ҳаракат қиламиз.

АГМК Ўзбекистон кубогини қўлга киритганидан кейин тушилган жамоавий сурат.


Бугун АГМК мураббий, ўйинчи ва ходимларига Кобальт ва Спарк автомобиллари топширилади.


Бироздан сўнг стадионда катта байрам шоуси бошланади.


Махсус ходимлар катта тадбирдан олдин хавфсизлик нуқта-и назаридан стадионни текшириб чиқишмоқда.


Бироздан сўнг Олмалиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар учун миллий таомимиз ош сузилади.


Байрамона дастурхонлар стадионга ташриф буюрадиган ҳамюртларимизни кутмоқда.



"Championat.asia" сайтини кузатишда давом этинг. Бугунги кун Олмалиқ шаҳри ва АГМК клубига аталади.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика