Latest news

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хёйсен эса...  0 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  7 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

ОФК: Одил Ҳамробеков - эътиборга молик футболчи News

ОФК: Одил Ҳамробеков - эътиборга молик футболчи

Осиё футбол конфедерациясининг расмий сайти www.the-afc.com Осиё Кубоги олдидан иштирокчи терма жамоалар таркибида порлаши кутилаётган футболчилар ҳақида туркум мақолалар эълон қилиб бормоқда.

Бу сафар ОФК сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековга эътибор қаратди. Қуйида эътиборингизга ОФК сайтида эълон қилинган мақоланинг таржимасини ҳавола қиламиз:
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг 7-Осиё Кубоги ҳисобланган БААда бўлиб ўтадиган мусобақада бир қатор футболчилар қатори Одил Ҳамробековга ҳам катта умид боғламоқда.
 
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўтказилган барча Осиё Кубоги мусобақаларида иштирок этган. Уч марта чорак финал ва бир марта (2011 йилда) ярим финалга қадар етиб борган. Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги финалига йўл олмоқчи.
 
МТЖдаги дебют
 
Одил Ҳамробеков 2017 йил миллий терма жамоа таркибида БААга қарши ўйинда дебют қилган бўлиб, шу пайтга қадар "Оқ бўрилар" таркибида 9та ўйинда майдонга тушган.
 
Ярим ҳимоячи шу йил январда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганди.


 
Ўйин услуби

22 ёшли Одил Ҳамробеков майдонни яхши кўра олади, рақиблари ўйинини аъло даражада ўқийди. У ярим ҳимоя, таянч ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғида ўйнай олади.

Ишончли тарзда ҳимоялана олиш унинг ягона ютуғи эмас. Ҳамробеков ҳужумларга ҳам фаол қўшилади, ўйин темпини назорат қилиши мумкин. Керак пайтларда совуққонлик билан ҳаракат қила олади.
 
Одил Ҳамробеков
 
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Туғилган санаси: 13.02.1996
Позиция: Ярим ҳимоячи
Ҳозирги клуби: "Насаф" (Ўзбекистон)
Аввалги клуби: Йўқ

Rating: +38   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика