Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди News

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди

Championat.asia сайти Наримон Жалоловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Наримон Жалолов 13 ёшидаёқ футбол ўйнашни бошлаган. Ўша кезларда Жалолов Тошкентнинг “Спартак” жамоаси аъзосига айланиб спорт жамиятлари ўртасида ўтказилган биринчиликда ғолиб чиққан ҳолда ғалабали ва муваффақиятли даврни бошлаган эди.

Тошкент шаҳри ва вилоятдаги футбол тараққиётида ҳам Наримон Жалоловнинг ҳизматлари беқиёсдир. Аёнан шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари остида Чирчиқ, Оққўрғон, Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида стадионлар барпо этилган. 37-ёшли Жалолов 1968-йилда ўзбек футболининг байроқдори Тошкентнинг “Пахтакор” клубига ҳам бошлиқ сифатида фаолият юритган. Ўшанда пахтакорчилар Собиқ Иттифоқ Кубогининг финалигача етиб борган эди.

Наримон Жалолов 1992 йилда ЎФФ вице-президенти этиб тайинланган. Сўнгги йилларда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида ишлаб келмоқда. Наримон Жалолович "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", "Шуҳрат" медали, ЎФА кўкрак нишони соҳиби.

23 сентябрь куни Наримон Жалолович 89 ёшга тўлар эди...

Жаноза бугун соат 15:00да Наримон Жалоловнинг уйида ўқилади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика