"Шўртан" учта трансферни амалга оширди
26 jul 2024 18:01
News
"Шўртан" учта трансферни амалга оширди
Шўртан ёзги трансфер доирасида таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди.
Биринчи даврада Суперлига иштирокчиси саналган Термизнинг "Сурхон" жамоаси таркибида тўп тепган Нуриддин Ҳасанов жамоага келиб қўшилди. Тажрибали чап қанот ярим ҳимоячиси ярим мавсумлик шартнома тузди.

Биринчи даврани Хоразмнинг "Хоразм" жамоаси таркибида ўтказган тажрибали ҳимоячи Шероз Жалолов ҳам "оқ бўрилар" сафига келиб қўшилди. 25 ёшли ҳимоячи ҳам жамоа билан мавсум сўнгига қадар бирга бўлади.

"Локомотив" футбол клуби тарбияланувчиси, ўтган мавсум "Қўқон-1912" жамоасида ҳаракат қилган тажрибали дарвозабон Рустам Нортожиев ҳам мавсум якунига қадар мазкур жамоага ёрдам беради.

Link :
Source : "Шўртан" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Comments