Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

ЎФА Қашқадарё футбол академиясини "Пахтакор"га, Сирдарёдагисини "Металлург"га беряпти News

ЎФА Қашқадарё футбол академиясини "Пахтакор"га, Сирдарёдагисини "Металлург"га беряпти

Маълумки, шу йилнинг ёз ойларидан бошлаб ҳар бир вилоят марказида ЎФА академиялари фаолият олиб бормоқда.

Бизга маълум бўлишича, ушбу академиялар давлат бюджети томонидан молиялаштирилади. Лекин тез орада барча 14та академия Суперлига ва Пролиганинг айрим клубларига бириктирилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида баъзи клубларнинг ўз академияси йўқлиги айтилмоқда.

Лекин қизиғи шундаки, агар бу борада тегишли қарор қабул қилинса, Қашқадарё футбол академиясини бундан буён "Пахтакор" оталиққа олади. Чунки "Насаф" билан "Машъал"нинг ўз академияси бор. Шунингдек, "Шўртан" жамоаси қошида ҳам футбол мактаби фаолият юритяпти ва барча шароитларга эга.

2019 йилдан бошлаб турли ҳудудларда жойлашган 14та академия қуйидаги клублар ихтиёрига ўтиши кутиляпти.

Тошкент шаҳар футбол академияси - "Локомотив"
Тошкент вилояти футбол академияси - АГМК
Наманган футбол академияси - "Навбаҳор"
Фарғона футбол академияси - "Қўқон-1912"
Андижон футбол академияси - "Андижон"
Сирдарё футбол академияси - "Металлург"
Жиззах футбол академияси - "Сўғдиёна"
Самарқанд футбол академияси - "Динамо"
Қашқадарё футбол академияси - "Пахтакор"
Сурхондарё футбол академияси - "Сурхон"
Бухоро футбол академияси - "Бухоро"
Навоий футбол академияси - "Қизилқум"
Хоразм футбол академияси - "Хоразм"
Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси - "Орол"

Демак, бу иш амалга ошса айтиб ўтганимиздек, Қарши шаҳридаги вилоят футбол академияси "Пахтакор", Сирдарёдаги академия эса "Металлург" қарамоғига ўтади. Бу кейинчалик қандай фойда бериши мумкинлиги тўғрисида яқин орада каттароқ мақола қилишга ҳаракат қиламиз.

Х.Холиқов

Rating: -38   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика