Latest news

08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  0 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  3 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  8 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди News

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди

ЎФА бугун Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган мутахассис Денис Иванков билан шартномани узайтирди.

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз штабида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган Денис Иванков бугун ЎФА билан янги шартнома имзолаган. Яқинда расман "Насаф"дан кетган мутахассис ЎФА билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Қайд этиш керакки, Иванков бундан буёғига нафақат миллий термада, балки Олимпия терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатади. Денис Иванков МТЖда Эктор Куперга, ОТЖда эса Любинко Друловичга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Rating: +78   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика