Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди News

ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди

ЎФА томонидан Европанинг футболи ривожланган мамлакатлар футбол федерациялари билан яқин алоқалар ўрнатиб, ўзбек футболи ривожи йўлида уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов, Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов Греция, Германия ва Чехия футбол федерациялари вакиллари билан учрашиб, ҳамкорлик бўйича келишувга эришишгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академиясида бўлиб, акамемия фаолияти билан яқиндан танишишди. Жумладан, академия раҳбари ва координатори, "Витория Гимарайнш" ёшлар жамоаси бош мураббийи Луис Кастро ва академия бош скаути, Скаутлар бўлими бошлиғи Роберто Мораис билан учрашув чоғида Португалия академиясида йўлга қўйилган иш тизими, мураббийлар тайёрлаш тартиби, болалар билан машғулотлар олиб бориш услуби ҳақида гаплашилди.
Шунингдек, келгусида Ўзбекистон U-16, U-19 терма жамоалари иштирокида "Витория Гимарайнш" клуби академияси жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, академия скаутлари мамлакатимизга таклиф этилди. Улар юртимиздаги иқтидорли футболчиларни кузатиб бориб, энг муносибларни Португалияга олиб кетишлари режалаштирилган.
 
"Витория Гимарайнш" клуби академиясига ташриф давомида ЎФА мутасаддилари бу ерда яратилган инфратузилма билан ҳам яқиндан танишишди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика