Latest news

16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  1 15:19"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  7 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   0 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  19 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  10 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   8

Одил Аҳмедов: "Анжи"га пул учун ўтмаганман" News

Одил Аҳмедов: "Анжи"га пул учун ўтмаганман"

"Анжи" собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов Махачкала клубида ўтказган вақтларни эслади.

"Анжи"даги қайси дамларни кўпроқ қўмсайман? Ўша юлдузли таркибни ёдга олинг! Ким ўша жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлишдан бош тортарди? Ҳар бир позицияда мамлакатнинг энг кучли спортчилари бўлган. Болалигимда телевизор орқали кузатган футболчилар билан бирга ўйнаш - бу ҳиссиётларни сўз билан тушунтириб бўлмайди.

"Анжи" легионерлари ҳамда россиялик футболчилар ўртасидаги келишмовчилик? Баъзида шунақаси ҳам бўларди. Игорь Денисовнинг трансферидан сўнг, у ва франциялик Лассана Диарра ўртасида келишмовчилик бўлган. Натижада бу ички атмосферага таъсир кўрсатган. Ҳаммаси нима билан якунланганини барча яхши билади.

Воқеалар ривожи бошқа томонга бурилганидан сўнг нега клубни тарк этмадим? Бошқача йўл тута олмасдим. "Анжи"га пул учун эмас, Россия чемпионатида ўзимни кўрсатиш учун ўтганман. Клуб менга имконият берди, қандай қилиб жамоани оғир вазиятда ташлаб кетардим?" - дейди Одил Аҳмедов.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика