Latest news

16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  2 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  15 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1

Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта" News

Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"

Суперлиганинг 17-тури доирасида "Бунёдкор" - "Шўртан" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар футболчиси Носир Абдусаломов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин қийин ўтди. "Шўртан" ўйинга яхши тайёгарлик кўргани билинди. Уч очко қўлга киритмоқчи эдик, ўхшамади. 

- Бу ўйин концерт сабабли "Бунёдкор"да эмас, "Жар" стадионида ўтказилди. Бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?

- Баҳс "Жар"да бўлишини билардик. Энди бу майдонга мослашишимиз керак. Чунки олдиндаги 2-3та ўйинимизни шу ерда ўтказамиз. 

- Жамоанинг чемпионликка имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳақда ўйлашга ҳали эрта. Ҳар бир учрашувда максимал очколар тўплашга ҳаракат қиляпмиз. Йил охирида турнир жадвалига қараймиз. 

- "Бунёдкор" ушбу мавсумда турнир жадвалидаги фаворитларни мағлуб этяпти, бироқ ўртадаги жамоаларга қарши ўйинларда очколар йўқотмоқда. Бу рақибни менсимаслик билан боғлиқ эмасми?

- Ундай демаган бўлардим. Биз ўйинларга максимал тайёрланамиз. Ўзимиздан кучсизроқ бўлган жамоаларга қарши ўйнаш қийинроқ бўлади. Лекин ўйинга юз фоиз эътиборимизни қаратамиз. Натижаларда муаммолар бўлиб туради.

- Кейинги ўйин "Сурхон"га қарши бўлади.

- "Сурхон"га уч очко учун борамиз. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз керак. 

- Бугунги ўйиндаги энг яхши футболчи сифатида ўзингизни эътироф қилган бўлармидингиз?

- Йўқ. Темурхўжа Абдухолиқов яхши ўйин ўтказди. Ҳимоячиларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика