Latest news

22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   2 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  2 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  47 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   2 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0

“Нефтчи” қароргоҳидан дараклар... News

“Нефтчи” қароргоҳидан дараклар...

Tags :  Нефтчи
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси шу кунларда Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида қишки ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

МАШҒУЛОТЛАР

Қиргулидаги йиғинга бош мураббий Баҳром Ҳайдаров бошчилик қилмоқда. Унга катта мураббий Диёр Алижонов ҳамда ёшлар мураббийи Абдусамад Дўрмоновлар ёрдам беришмоқда. “Нефтчи” аъзоларини жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида Илхом Зайлобитдинов меҳнат қилмоқда. Хислат Чилматов эса доимгидек дарвозабонлар билан ишлаяпти. Мураббийлар штаби футболчиларга икки махалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Кеча оқшом бўлиб ўтган машғулот давомида жамоа икки гуруҳда бўлинган
ҳолда кичик беллашув ҳам ўтказди.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Хабарингиз бор, жамоа билан шартномаси якунига етган бир қатор ўйинчилар “Нефтчи” билан хайрлашди. Ижара муддати тугаган футболчилар эса собиқ жамоалари сафига қайтиб кетишди. Айни пайтда “Нефтчи” жамоаси сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишмоқда. Агарда ушбу ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса улар билан шартнома имзоланиб, клуб расмий сайти орқали эълон қилинади.  “Нефтчи” клуби раҳбарияти ўтган мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор ўйинчиларни ортда қайтариш ёки ижара асосида клубга чорлаш бўйича музокалар олиб бормоқда. Таъкидлаш ўринлики, янги футболчилар борасида келишувлар расман якунлангач уларнинг исми-шарифлари маълум қилинади.

НАВБАТДАГИ РЕЖАЛАР

Тез кунларда Фарғонада анъанавий “Ҳоким Кубоги” баҳслари бошланади. “Нефтчи” жамоаси ҳам ушбу турнирда иштирок этиши режа қилинган.  Фарғона футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган мусобақада Суперлига, Про-лига ҳамда қўшни Республикадан бир қатор жамоалар иштирок этишини кутилмоқда.




Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика