Latest news

20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  0 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  23 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  9 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4

"Наврўз Кубоги"-2019 олдидан "Бунёдкор" ва "Odil Junior" мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди News

"Наврўз Кубоги"-2019 олдидан "Бунёдкор" ва "Odil Junior" мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Tags :  Odil Junior
22-26 март кунлари 2006-2009 йилларда таваллуд топган 4 ёш тоифасидаги футболчилар ўртасида "Наврўз Кубоги"-2019 мусобақаси бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан 15 март куни "Бунёдкор" клубида мусобақани юқори савияда ўтказиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "Бунёдкор" ва "Odil Junior" вакиллари иштирок этдилар.

"Клубимиз бош ҳомийларининг асосий талабларидан бири болалар футболига катта эътибор қаратиш. Бундан буён ўсмирлар ўртасидаги яхши савиядаги мусобақаларни кўпайтирамиз. Бу борада "Бунёдкор" клуби президенти Улуғбек Муродиллоевич ҳам четда турмаслигини айтиб, кўплаб мусобақалар ўтказишимиз кераклигини бўлиб ўтган йиғилишда ҳам таъкидлаб ўтдилар. Шу муносабат билан ҳам анъанавий "Наврўз Кубоги"ни бу сафар янада сифатли тарзда ўтказишга қарор қилдик. Бу борада анча йиллардан бери юқори савияда мусобақалар ўтказиб келаётган "Odil Junior" раҳбарияти билан ҳамкорлик қиламиз. Мақсадимиз - асосий жамоамизда бугун мусобақада жавлон урадиган ўсмирларни ўйнаб кетишларини таъминлаш", - деди клуб бош директори Улуғбек Мирзаев.



Йиғилиш давомида тез тиббий ёрдам, ички ишлар ходимлари билан ҳамкорлик ҳамда мусобақанинг баъзи деталлари ҳақида келишиб олинди. Турнир давомида майдон таъминотига Даврон Шоқурбонов масъул бўлади. Академия раҳбариятидан Вадим Шадиматов ва Баҳодир Маҳакамов эса жамоалар билан яқиндан ишлайдилар. Ундан ташқари академия менежери Азамат Зокиров ҳам бевосита мусобақада клубларга ўз ёрдамини бериб боради.

"Odil Junior" болалар футбол клубининг ишчи гуруҳи эса мусобақа давомида барча жамоалар билан яқиндан ёрдам беради. Ахборот ҳамкоримиз ҳисобланган "Sport" телеканалида эфирга узатиб келинаётган "Келажак юлдузлари" кўрсатувининг махсус сони эса айнан ушбу турнирга бағишланади.



"Улуғбек Мирзаевни клуб раҳбариятига келиши мен учун айни муддао бўлди. Шу кунгача "Бунёдкор" раҳбарияти билан мунтазам равишда болалар футболига доир мусобақаларни ўтказиб келганмиз. Энди болалар турнирлари сонини оширишдан ташқари, сифатини ҳам яхшилашга эътибор қаратамиз. Яқин кунларда икки клуб ҳамкорлиги ўртасида Чемпионлар лигаси мусобақасини ташкил қилиш арафасида турибмиз.

Шунингдек, мазкур мусобақани ўтказишда ўзининг катта ёрдамини аямаётган "Dolce Italia" савдо белгисига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман", - деди мусобақа ташкилотчиси Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика