Latest news

07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   0 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  11 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  5 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  80 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6

“Навбаҳор”да янги легионер News

“Навбаҳор”да янги легионер

Ўтган мавсумда бронза медалини қўлга киритган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ўқув-машғулот йиғинини Қримда олиб бормоқда.

Мазкур йиғин давомида жамоа мураббийлари бир қатор янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни режалаштиришган. Кеча расмий телеграм каналимиз орқали “лочинлар” сафига 2 нафар эронлик ўйинчи қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ҳам “Навбаҳор” лагерига янги легионер қўшилди. Бу россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв.    

Соловьёв 1993 йилнинг 29 мартида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Динамо” (Москва), “Зенит” (Санкт-Петербург), “Амкарь” (Пермь), “Факел” (Воронеж), “Динамо” (Санкт - Петербург) ва Финляндиянинг “Лахти” (Лахти) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни Россиянинг “Сочи” жамоаси таркибида ўтказган.
Соловьёвнинг ҳаракатлари “Навбаҳор” мураббийларига маъқул келса, у билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Rating: +21   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика