"Corriere dello Sport" хабарига кўра, Неаполитан клуби 21 ёшли италиялик футболчини таркибга қўшиб олишга яқин турибди. "Наполи" раҳбарлари ярим ҳимоячи билан шахсий шартнома шартларини деярли келишиб олди, Италиянинг амалдаги чемпионлари у учун 12-14 миллион евро тўлайди.
Қайд этиш жоиз, Миретти ўтган мавсум ижара асосида "Женоа" сафида ўйнади.
Фабио Миретти якунланган мавсум "Генуя гриффинлари" сафида Италия чемпионатида 25 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.