Ҳар икки футболчи жорий мавсумдаги ўйинлари учун 6,99 балл олди.
Кучли учликни "Торино" дарвозабони Ваня Милинкович-Савич якунлаб берди. Унинг кўрсаткичи – 6,95 балл.
Топ-5ликка "Осер" дарвозабони Доновал Леон (6,94) ва "Эспаньол" посбони Хоан Гарсия (6,91) кирди.
Рейтинг етакчиларидан бири бўлган Петрович "Челси" футболчиси ҳисобланади. У "Страсбур"да ижара асосида ўйнайди. 25 ёшли дарвозабоннинг ўйинларини инобатга олсак, у Лондон клубида биринчи рақамли мақом учун кураш олиб бориши эҳтимоли юқори.