Расман "Барселона" германиялик дарвозабонга сардорлик боғичини қайтариб берди. 33 ёшли футболчи эса Каталония клубининг тиббий ходимлари учун Ла Лигага баёнот бериш ваколатига эга бўлувчи хужжатга имзо чекди. Шу тариқа, томонлар ўзаро келишувга эришдиклар.
Энди "Барселона" жамоага янги келиб қўшилган дарвозабон Жоан Гарсияни Ла Лига рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.