Latest news

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  3 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  8 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

“Машъал” академиясида Португалия ва африкалик мураббийлар иш бошлайди News

“Машъал” академиясида Португалия ва африкалик мураббийлар иш бошлайди

Янги мавсум олдидан ПФЛ ва ЎФА клублар олдига яна футбол академияларини ташкил этиш талабини қўйди.

Шунга монанд эндиликда “Машъал” жамоаси ҳам футбол мактабини яна футбол академиясига айлантириб янада шакллантириш борасида жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда.

Айни вақтда академияда янги ошхона ва 100 ўринли ётоқхона янгидан таъмирланиб мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Шунингдек дам олиш хоналари, ўқиш ва компьютер ҳамда мураббийлар хоналари ҳам академия тарбияланувчилари хизматида бўлади. Академия ихтиёрига 3та табиий ва 5та сунъий майдон ҳам киради.

Булардан ташқари “Машъал” футбол академиясига тез кунда Португалиядан Мигуел Жоао Коста Лемос Moреира ва Зимбабведан Мунемо Эберт Марувалар мураббийлик фаолиятини бошлашга яқин туришибди.

Ўзбек футболига юлдузларни чиқаришда фабрика бўлган “Машъал” клуби футболимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлишига шубҳа йўқ.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика