Бу йилги мавсумда юртимиз шарафини икки клуб: "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ҳимоя қилишади. "Темирйўлчилар" ўз иштирокини "B" гуруҳида, Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" клуби эса "D" гуруҳида бошлайди.
"Локомотив"нинг гуруҳдаги рақиблари: "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони), "Ад Ваҳда (БАА)", "Ар Райан" (Қатар).
"Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари: "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони).
"Локомотив" гуруҳ босқичини 4 март куни ўз майдонида "Ал Ваҳда"га қарши баҳс билан бошлайди.
"Пахтакор" эса 5 март куни Теҳронда ОЧЛ-2018 финалчиси "Персеполис" клуби меҳмони бўлади.