27 oct 2018 15:34

ЛаЛига. 10-тур анонси. Марказий ўйин "Камп Ноу"да бўлади

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Кеча, 26 октябрь куни бўлиб ўтган "Вальядолид" ҳамда "Эспаньол" ўртасидаги баҳс ЛаЛиганинг 10-тур ўйинларини очиб берди.

Бразилиялик Роналдо сотиб олган жамоа Каталония клубини мағлуб эта олмади. Томонлар муроса кўчасини танлашди.

LaLiga . Round 10

27/10/2018, 01:00

Real Valladolid

1 : 1

Espanyol

Finished
Daniele Verde - 90' Borja Iglesias - 20'

Stadium: Estadio Jose Zorrilla, 18262 spectators

Referee: Adrian Cordero

Open in Match Center


10-турнинг қолган ўйинлари


Ушбу турнинг марказий ўйини Каталониядаги "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади. "Барселона" ўз аренасида ўзининг азалий рақиби "Реал"ни қабул қилади. Ўйинда 11 йилда илк марта Криштиану Роналду ва Лионель Месси иштирок этмайди.

Эртанги "Эль-Класико" чипталари тарихда энг қиммати!

Қуйидаги баҳс олдидан "Қироллик клуби"да жиддий муаммолар пайдо бўлган. Жамоа гол уришда муаммоларга дуч келмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес эса бош мураббий Хулен Лопетегини ишдан ҳайдаш ҳақида ўйлаб юрипти. Агар "Реал" "Эл-Классико"да мағлуб бўлса, катта эҳтимол билан Лопетеги истеъфога чиқарилади.

"Барселона"да ҳам муаммолар йўқ эмас. Ҳужумчи Усмон Дембеленинг ўйин ва машғулотларга кечикиб келиши бош мураббий Эрнесто Вальверденинг жаҳлини чиқаряпти. Бундан ташқари, жамоанинг асосий ва захира ҳимоячилари жароҳат олишган. Испаниялик мутахассис бу жойларни тўлдириш учун Ла Масия тарбияланувчиларидан фойдаланмоқда.

Месси ва Роналдусиз ўтадиган "Эл-Классико" ҳаммага қизиқ бўлиши аниқ. Кўрамиз, жамоалар супер футболчиларсиз нималарга қодир экан?


Турнир жадвали


ЛаЛига тўпурарлари

Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +4 

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика