Latest news

22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  1 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  23 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  24 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  13 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1

Кшиштоф Пентек: "Бу голлар шунчаки бошланиши" News

Кшиштоф Пентек: "Бу голлар шунчаки бошланиши"

"Милан"нинг янги ҳужумчиси Кшиштоф Пентек "Наполи"га қарши муваффақиятли учрашувни ўтказгач баъзи фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен айнан шундай учрашувни кутгандим. Бу ҳали энди бошланиши. Иккала гол ҳар хил, аммо ажойиб тарзда киритилди. Ўйиндан аввал мен Борини ва Лаксальт билан гаплашгандим. Ўшанда мен тўпни кўпроқ жарима майдони ичига оширишни сўрагандим. Чунки бундай услубда ўйнаш мен учун қулайроқ. Иккинчи голда Кулибали билан тўқнашувда бироз қийналдим, лекин якунда вазиятни ўзим томонга оғдиришга эришдим. Мен урган голларимни эмас, балки келгуси баҳс ҳақида бош қотиряпман. "Рома"га қарши ўйин жиддий бўлади. Умид қиламанки, бу галги беллашув бунданда яхшироқ натижа билан тугайди. Менга "Сан Сиро"да ўйнаш жуда ёқди. Бундай муҳитда ўзимни жуда эркин ҳис қилдим", - деди Кшиштоф Пентек.

Эслатиб ўтамиз, Пентек ёзда Польшадан Италия А Сериясига кўчиб ўтганди. "Женоа"даги ярим мавсумда кўрсатган ўйинлари ва самарадорлиги эвазига қишда "Милан" эътиборини тортди ва "россонерилар" аъзосига айланди.

Пентек кеча Италия Кубоги доирасидаги "Наполи"га қарши баҳсда польшалик ҳужумчи дубль қайд этди.

Кшиштоф Пентек ҳақида мақола

Rating: +23   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика