Latest news

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  24 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди" News

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"

Суперлига 21-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни яхши бошладик. Четлатишдан сўнг ҳимояланишга мажбур бўлдик, аммо гол ҳам урдик. Иккинчи тайм ҳимояландик ва Умарни майдонга тушириб, беш нафар ҳимоячи услубига ўтиб олдик. Йигитларга катта раҳмат. Улар борини беришди", - деди Камолиддин Тожиев бугунги ғалабадан сўнг.


- Бугун "Пахтакор"га ғалабани қўлга киритишига нима ёрдам берди ва "Нефтчи"га нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Мақсадимиз бизни олдинга етаклади. Йигитлар кўпроқ очко тўплашимиз кераклигини тушуниб туришибди. Биринчи даврада кўп очколар йўқотдик. Энди эса хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бугун яхши ҳимояландик. Шу сабабли "Нефтчи" деярли вазиятлар ярата олмади.

- Икки жамоада ҳам терма жамоага чақирилган футболчилар бор эди. "Пахтакор" футболчилари CAFA мусобақасидаги кўплаб учрашувларни ҳисобга олган ҳолда футболчиларда бироз чарчоқ аломатлари кузатилиши табиий бўлар эди. Бироқ, бугун терма жамоага чақирилган барча футболчилар анча яхши ўйин намойиш этишди. Масалан, голларга Турғунбоев ва Сергеевлар муаллифлик қилишди. Терма жамоага чақирилган футболчиларнинг кутилганидан яхшироқ ўйнашига нима сабаб бўлди?

- Бизда 15 нафар футболчи терма жамоага йўл олди. Ёшларимиз ҳам U23 терма жамоаси сафида саралаш мусобақасида иштирок этишди. Икки нафар футболчимиз Ироқ терма жамоасига чақирилди. Менинг хавотирга солган нарса жароҳатлар эди, аммо ироқлик футболчиларимиз жароҳат билан сафимизга қайтишди. Футболчиларда чарчоқ сезилмади. Сабаби улар "Пахтакор" учун бор кучларини топишади. Икки-уч кун тикланишга ҳаракат қилдик.

- Терма жамоада "Пахтакор" футболчилари кўпроқ ўйин имкониятига эга бўлишди. "Нефтчи" футболчилари эса асосан захирада қолиб кетишди. Қайси жамоа футболчилари Суперлига баҳсларига яхшироқ тайёр бўлади деб ўйлайсиз? Терма жамоада ўйнаган ёки захирада қолиб кетган?

- Менимча, кўпроқ ўйнаган футболчилар яхшироқ ҳолатда қайтиб келишса керак.

- "Пахтакор" Тожиев қўл остида нафақат ғалаба, балки чиройли ўйин ва кўпроқ гол уришга интилмоқда. Ҳисоб китоб қилсак "Пахтакор" энг кўп гол урган жамоалардан бири. "Пахтакор" намойиш этаётган томошабоп футбол баъзан зарарга ҳам ишламоқда. Масалан, ҳозир "Пахтакор" биринчи ўриндаги жамоадан 7 очко ортда қолиши бироз адолатсиз. Жамоа намойиш этаётган ўйин сифатига қарасак. "Пахтакор" мағлуб бўлган ўйинларда имкон қадар прагматикроқ ёндашув қилса бўлмасмиди ёки сизнинг фалсафангиз фақат йирик ҳисобда ғалаба қозонишга интилишми?

- Йўқ. Биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаймиз. 5-6та гол уриш ҳақида ўйламаймиз. Вазиятлардан фойдалана олганимиз туфайли айрим ўйинларда 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаймиз. Мен йигитларга шунча гол уриш керак деган вазифа қўймайман.

- "Насаф" билан фарқ 7 очко ва олдинда 9та тур бор. "Пахтакор" чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиладими?

- Албатта. Барча ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва охиригача курашамиз.

- ФИФА кунларида "Пахтакор" ўз стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Пахтакор" стадионининг ҳозирги ҳолати қандай ва жамоа қачон ўз аренасига қайтади?

- Ҳолати аъло, аммо яна бир ой давомида кутиш керак. "Динамо" билан Кубок ўйини ҳам ЖАРда бўлади.

- Суперлигадаги бир клуб мураббийи чемпионат баҳсларидаги сўнгги 7-8 турда ғалаба қозонган жамоа якунда яхши натижа қайд этади деган эди. Ушбу фикрга қўшиласизми? "Пахтакор" энди қолган 9та турда борини берадими? Ҳозир "Насаф" билан бўлган фарқ катта-ку...

- Биз 7-8та ўйинга эътибор қаратганимизда мусобақа жадвалида кўтарилмаган бўлардик. Биз барча ўйинга максимал ёндашамиз. "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди. "Пахтакор" футболчилари ҳар доим чемпионлик учун курашиб келган.

- Диёр Холматов ўтган мавсумларда анча ёрқин ўйнаган эди. Менинг назаримда, жорий мавсум унда пасайиш кузатилмоқда. Ушбу вазиятни қандай тўғрилаш мумкин?

- Диёрга имкон қадар ўйин вақтини тақдим этяпмиз. Машғулотларда эса унда ўзгариш йўқ. Футболчи кўпроқ ўйнаш керак, холос.

Rating: +8   

Comments

+3   
14 sep 07:08:33
Ishqiboz Muhlis
Жуда тўғри ҳамма команда Пахтакорга қарши 200 фоиз куч билан ўйнайди. Бошқа команда мухлислари тан олишадими йўқми бу хақиқат.
+3   
14 sep 06:33:12
AGMK UZB vs M.YU
Paxtakor zo'r o'yin o'tkazdi. Murabbiy va Paxtakor jamoasiga omad.
+3   
14 sep 06:20:43
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Isroiljon Qosimov
Тожиевгаям ва Левченкогаям савол берган чалажурналист Пахтакор мухлисилигини билдириб қўйибди...
Залда асосан Пахтакор ва нефчига тегишлий журналистлар бўлишган. Нефтчи ютқазгани учун Левченкога кескинроқ саволлар беришди. Камолиддин билан эса. Асосан пахтакорни юқоридаги жамоалар билан очколар фарқи ҳақида гап кетган!
+2   
14 sep 02:14:17
nerazzuri
Комол бушашма
+1   
14 sep 06:21:14
uzbuzb
Саволни ахволини қаранг,пахтакор Насафдан 7 очко ортда қолаётгани АДОЛАТСИЗЛИК эмишда,шарта судияларни ишга солиб адолат урнатиб ташламайсизларми? Ахир бу ишда сизлар профисианалсизлару ))))
+1   
14 sep 02:22:37
Isroiljon Qosimov
Тожиевгаям ва Левченкогаям савол берган чалажурналист Пахтакор мухлисилигини билдириб қўйибди...
+1   
14 sep 02:16:18
Haqiqat-2
Саволларни берган Пахтакор мухлиси манимча, 7 очколик фаркни йукотишини чин дилдан хохлаб саволлар тайерлабди...
   
14 sep 08:22:51
Real Nasaf
Nasaf muxlisiman lekin haq gap Paxtakorga 200 foiz kuch bilan òynaydi sababi oddiy shunday òyinlarda òzini kòrsatgan futbolchilar Paxtakor yoki boshqa kuchliroq klubga òtishi imkoniyati oshadi terma jamoaga sinab kòrilishi mumkin
championat.asia
Яндекс.Метрика