– Мессисиз "Барселона" қандай бўлади?
– "Барса" ўз ҳолича қолади. Лекин, Мессининг ўрни жуда ҳам билинади. Умид қиламанки, адашяпман. Аммо, жамоа жуда ҳам кўп куч сарфлашига тўғри келади. Сабаби, Месси ўйинлар, соврин ва чемпионатларда ғалаба қозонади. У тарихдаги энг яхши ўйинчи ва у ҳақда ўйламаслик иложсиз нарса. "Барселона" муҳлислари ва бутун футбол аҳли Месси футболчилик фаолтятини якунлаганида уни эслаб ёдга олишига ишончим комил. Бироқ, Лео кўп йиллар мобайнида тўп тепишини умид қилиб қоламиз" – деди Альба.