Latest news

23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  0 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  0 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  2 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  24 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  15

Жасур Абдураимов: "Кейинги йил "Пахтакор"га бир қанча яхши футболчилар олиб келинади" News

Жасур Абдураимов: "Кейинги йил "Пахтакор"га бир қанча яхши футболчилар олиб келинади"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Яхши ўйин бўлди. Иккала томондан курашларга бой баҳс бўлди. "Пахтакор" томонидан ҳужумкор ўйин, "Навбаҳор" томонидан қарши ҳужумларга таянилган ўйин кўрдик. Меҳмонларга бир очко билан табриклайман. Ҳалол футбол бўлди, кимнинг омади келса ўша ютади. Мана шундай ўйинлар кўп бўлишини истайман", - дейди Жасур Абдураимов.

- Шота Арвеладзе келганига бир йилдан ошди. Ҳеч қандай натижа кузатилгани йўқ. Қачон жамоа чемпионлик ёки кубокни ютади?
- Барча нарсага вақт керак. Ҳеч қайси сеҳргар келиб бир йилда барчасини қилмайди. Биз охиригача чемпион бўлиш учун курашамиз. Мен клубда 15 йилдан буён ишлаб келаяпман. Ҳозир клубдаги барча-барча натижа бўлиши учун ҳаракат қилишмоқда, аммо бу футбол. Қаерда натижа бўлади, қаердадир йўқ.

- Кубок финалида ютқазилди, чемпионлик ҳам деярли қўлдан кетди. 2019 йилда ҳам мана шу қолоқ футболчилар билан ўйнайсизларми?
- Кейинги йил бир қанча яхши футболчилар олиб келиш режалаштирилмоқда. Улар орасида собиқ "пахтакорчилар" ҳам бор. 3-4та позиция кучайтирилади. Бир нарсани тушунинг, қайсидир футболчи бошқа клубда етакчи бўлиши мумкин аммо "Пахтакор"да бундай бўлмаслиги мумкин. "Пахтакор"га келган футболчида чемпионлик руҳи пайдо бўлиши учун вақт керак.

- Бир ярим йил шундайлигича ўтиб кетди...
- Нега энди? "Пахтакор" ҳалол футбол ўйнамоқда. Финални қаранг, агар биз АГМКни мағлуб этганимизда "Пахтакор" сотиб олди дейишарди тўғрими? Биз ҳалол ўйнадик. Ҳалол футболда ютиш ва ютқазиш мумкин. Мураббийлар ёки футболчилага ҳалол бўлмаган ўйин орқали ютиш роҳат бағишлайди деб ўйлайсизми? Негадир журналистлар шундай нарсаларни ёзишмайди. Мана ҳалол футбол бўлди шуни ёзинглар. Ёки бугун "Пахтакор" сафида олимпия терма жамоасига номзод икки футболчи ўйнади - Жаҳонгир Аҳмадов ва Жасур Яхшибоев. Шуларни ёзинглар. Тўғри танқид ҳам керак, аммо яхши нарсаларни кўпроқ ёзиш керак деб ўйлайман.



 
Rating: -51   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика