Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  3 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Жаҳон Чемпиони ҳаваскор жамоада мураббийлик фаолиятини бошламоқда News

Жаҳон Чемпиони ҳаваскор жамоада мураббийлик фаолиятини бошламоқда

Альберто Жилардино деган футболчини эслай оласизми?

Жанлуижжи Буффон, Жоржжо Кьеллини, Андреа Бардзальи ва Даниэле Де Росси ҳамон Чемпионлар Лигасида тўп тепишмоқда. Кристиан Заккардо футболчилик фаолиятининг сўнгги қисмини Сан Маринода ўтказмоқда. Женнаро Гаттузо "Милан"ни бошқараётган бўлса, Фабио Каннаваро – Хитойда, Алессандро Неста – Б Серияда. Мауро Каморанези – ТВ эксперти сифатида фаолият олиб бормоқда, Винченцо Яквинта эса... Икки йилга қамалган.  

2006 йилги Жаҳон Чемпионати ғолиблари тақдири турли-туман бўлди. Ўша таркиб аъзоларининг баъзилари кутилмаган қарорлар қабул қилдилар. Шундайлардан бири – Альберто Жилардино.

Бу ҳужумчини футбол мухлислари, жумладан Италия футболига бефарқ бўлмаганлар жуда яхши эслашади. Унинг ёрқин ўйин ва ажойиб голлари миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган.

Ўтган мавсумни Жила "Специя" - Б Серияда ўтказди ва 6 та гол уришга эришди. Бу натижа 36 ёшли футболчи учун ёмонмас, аммо клуб у билан шартномани узайтиришни истамади. Шу сабабли октябрь ойида Альберто D Серияда дебют мавсумини ўтказаётган ҳаваскор жамоа "Редзато"га қўшилди. Аслида қахрамонимиз бу ерга футбол ўйнаш учун келмаганди.

Жилардинони техник директор этиб тайинлашди. Лекин бу мураббийлик фаолияти йўлидаги бир босқичгина эканлигини барча тушуниб, ҳеч ким беркитмасди. Альберто учрашувлар вақтида доим бош мураббий Лука Прина билан ёнма-ён эди. "Редзато" навбатдаги қадамни ташлаб, юқорироқ Серияга ўтмаслиги аниқ бўлиб улгурганда, раҳбарият воқеалар ривожини янада тезлаштиришга қарор қилди. Принага чиқиш эшиклари кўрсатилди ва якшанба куни Альберто Жилардиньо мураббий сифатида ҳаётидаги биринчи ўйинини ўтказади.

"Редзато" пешқадам "Комо"дан 17 очкога ортда қолмоқда ва бешинчи ўринни эгаллаб турибди.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика