Фарғоналиклар 20 декабрь куни йиғилишди ва “Истиқлол” стадиони ҳудудидаги сунъий қопламали майдонда машғулотлар олиб боришмоқда. Жамоа 28 декабрга қадар шуғулланади ва сўнгра Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа таътил берилади.
Сўнгра жамоа январь ойида яна Фарғонада тўпланади ва 2 ҳафталик йиғин ўтказади. 27 январь – 8 февраль оралиғида “Истиқлол” Фарғона вилояти ҳокими кубогида иштирок этишни режалаштирган.