Эроннинг "Football360" портали Эрон Про лигаси 2024/25 йилги мавсумини фаол ўтказган хорижлик футболчилардан рамзий жамоа тузиб чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири, "Истиқлол" футболчиси Жалолиддин Машарипов мазкур рамзий термадан ўрин олди.
Маълумот ўрнида, 31 ёшли Машарипов якунланган мавсум Эрон Про лигасида 24 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.