Latest news

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади" News

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Ўсмирларимиз кеча канадалик тенгқурларига қарши майдонга чиқдик ва ўйинда ҳисоб 2:2 қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса вакилларимизнинг қўли баланд келди 6:5. Ушбу беллашувдан сўнг Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бу ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди. Фақатгина ўйин аввалида ҳимояда 2 та қўпол хатога йўл қўйиб, гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай шогирдларим ирода кўрсатди ва ҳисобни тенглаштиришди. Пенальтилар сериясида эса омад бизга кулиб боқди. Доим қисқа турнирларда иштирок этганимиз учун пенальтилар серияси доим режамизда бўлади. Машғулотларда футболчилар 11 метрлик нуқтадан зарбаларни олдиндан тайёрлаб боришади. Бу сафар ҳам ўз вазифаларини совуққонлик билан бажаришди. 

Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда. Энг асосий вазифамиз Жаҳон чемпионатига оптимал ҳолатда етиб боришимиз керак. Бунинг учун мураббийлар штаби томонидан маҳсус дастур тузиб чиқилган ва шунга амал қилган ҳолда тайёргарлик кўрмоқдамиз",- дейди Ислом Исмоилов. 


Терма жамоамиз навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни Марокашга қарши ўтказади.

Rating: +6   

Comments

+1   
07 sep 11:27:07
Аваз Худойқулов
Канада хоккей мамлакати ҳисобланади, биз билан дуранг ўйнабдими демак йу 17 канада термаси ҳам кучли эканлигидан далолат
championat.asia
Яндекс.Метрика