Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  202 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  6 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Иордания термаси ҳимоячиси: "Ишимиз якунига етгани йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз" News

Иордания термаси ҳимоячиси: "Ишимиз якунига етгани йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз"

Қатарга қарши ўтказиладиган Осиё кубоги финал ўйинидан олдин Иордания терма жамоасининг 17-рақамда тўп тепувчи тажрибали ҳимоячиси Салим Ал Ажалин ҳал қилувчи учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Бизнинг жамоа дарвозабондан тортиб ҳужумчигача бир тизимда ишлайди. Биргаликда меҳнат қиламиз, ҳимоя ҳужумдан бошланади.

Ҳужум чизиғимиз жуда кучли, лекин ҳимоя қўрғонимиз билан ҳам мақтана оламиз. Бу босқичга айнан ишончли орқа чизиқ сабаб етиб келдик. Финал ўйини доим майда деталларга боғлиқ бўлган. Бу ўйинда аъло даражада ҳаракат қила оламан деб умид қиламан.

Иордания финалга чиққанидан фахрланади. Бироқ, ишимиз якунига етганича йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман. Шу тариқа мухлисларимизга бахт улашамиз.

Ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик кўриш учун барча нарсамиз бор. Ҳеч нарсага чалғиганимиз йўқ, финал ўйинига тўлиқ таёрмиз.

Фаолиятимиздаги эҳтимол энг муҳим ўйинда қатнашамиз. Оиламиз ёнимизда эканлиги шу ўринда катта мотивация беради. Улар стадионда бизни қўллаб-қувватлашади. Бу бутунлай ўзгача ҳис", -дейди Салим Ал Ажалин.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика