Latest news

16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  0 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  8 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  5

"Имкон" жамоаси қайта тикланмоқда News

"Имкон" жамоаси қайта тикланмоқда

Бундан бир неча йиллар олдин ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Олтиариқнинг “Имкон” жамоаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Ҳозирги кунда мазкур жамоани қайта тиклаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мазкур жамоа раҳбарияти томонидан махсус йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда “Имкон” футбол клубини қайта тиклаш ва жамоанинг янги мавсумда Про-лига “В” гуруҳида иштирок этишини таъминлаш ва бу борада зарурий тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда жамоа бошлиғи ва бош мураббий масаласига ҳам ойдинлик киритилди. Унга кўра, Олтиариқ футболи ривожи йўлида меҳнат қилиб келаётган Мухаммадзиёҳиддин Мирзаев “Имкон” футбол клуби раиси сифатида фаолият юритадиган бўлди. Тажрибали мураббийларидан бири Камол Жўнашев “Имкон” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Жамоа аъзолари эртадан мавсумга тайёргарликни бошлашади. Мураббийлар штаби жамоа сафига маҳаллий футболчиларни таклиф этишни режалаштирмоқда. Машғулотлар Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида жойлашган “Имкон Арена” стадионида бўлиб ўтади.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика