Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига! News

Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!

2025 йилнинг 29 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтиши лозим.

Бироқ, мамлакатимизда шу йилнинг 27 июнидан 5 июлигача Аёллар Осиё Кубоги–2026 мусобақасининг саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади. Унда тўртта терма жамоа қатнашиши кўзда тутилган. Биздаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мусобақа бошланишига оз фурсат қолганда ушбу саралаш босқичини айнан "Бунёдкор" стадионида ўтказишга қарор қилган. Шу муносабат билан, ЎФА "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" баҳсига 12 кун қолганда бу учрашувни бошқа стадионга кўчириш бўйича тегишли томонларга хат билан мурожаат қилган. Агар, учрашув ўтказиладиган стадионни ўзгарса, жамоалар 12 кун муддат ичида ўз режаларига ўзгартириш киритиши керак бўлади. 

Аёллар Осиё Кубоги–2026 мусобақасининг саралаш босқичи учрашувларининг мамлакатимизда ўтиши шу йилнинг 26 февраль куни эълон қилинганди. Ўзбекистонда ўтказилиши тўрт ой олдин маълум бўлган турнирга айнан "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилиши эса мусобақа стартига 10 кун қолганда аниқ бўлди.

Ҳозирда икки жамоанинг ҳам Суперлигадаги ҳолати ҳавас қилгулик эмас. "Бунёдкор" ҳам, "Сўғдиёна" ҳам Суперлигада бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Аввалроқ, сайтимизда "Бунёдкор" жамоасида ёмон натижалар сабаб истеъфолар юз бериши кутилаётгани хабар қилинганди. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг курсиси қимирлаб турган бир пайтда, Аёллар Осиё кубоги саралаш турнири сабаб "Бунёдкор" муҳим уй ўйинини бошқа стадионда ўтказиши мумкин. Бу эса мантиққа сиғмайди.

Авваллари, Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинлари сабаб ўз тақвимига ўзгартириш киритгани учун ПФЛ кўп танқидларга учрарди. Афтидан, хатто Аёллар Осиё кубоги саралаш ўйинлари ҳам миллий чемпионатимиз ва ундаги клублар манфаатидан устунроқ қўйилмоқда.

Rating: +2   

Comments

+1   
18 jun 23:27:40
Lutfulla Sayfullayev
Reply to comment by Ilhomjon Tursunov
Qaysi befarosat o‘qituvchini tiqishtiriyapti sarlavhaga, o‘sha o‘qituvchi bo‘masa sanam bu kungacha kemasdin
O’qituvchini umuman dahli yo’q. Raxmatli Hojiboyni gapini sarkazim qilib ishlatgan. Ma’no umuman boshqa tomonda.
+1   
18 jun 21:07:37
M.S
Сарлавҳа билан мақолани боғлиқлигини тушуна олмаганлар нечтамиз?
   
19 jun 01:05:00
насрилло
Коч аёллар келяпди!!!
   
18 jun 23:23:03
ДИЛМУРОД НУРДИНОВ
Аёллар футболини нима кераги бор. Бола туғиб бераверсин бизни аёллар етади шу.
   
18 jun 22:48:44
Музаффар Махмудов
Reply to comment by M.S
Сарлавҳа билан мақолани боғлиқлигини тушуна олмаганлар нечтамиз?
Ўқитувчининг қадрсизлангани каби ўз клубларимиз хам беқадр бўлдилар, демоқчи шекилли
   
18 jun 21:52:54
Soccerland777
Мен айни пайтда Бунёдкор клубидан кўра кўпроқ Бунёдкор стадионидан хавотирдаман. Биттагина нормальний стадионимиз бор дунёга кўрсатадиган. Бало борми аёллар футболини шу стадионга тиқиштириб??? Майдон сифатини ушлаб бўлмаяптику, ноинсофлар!! Бошқа жойга кўчирсин!
   
18 jun 21:50:23
DRAKON
Буни битта ечими бор,бу уйини жизахда утказиб 2 чи даврадани уйинни тошкентда Бунёдкор стадионида утказишлари керак,
   
18 jun 21:48:42
Ilhomjon Tursunov
Qaysi befarosat o‘qituvchini tiqishtiriyapti sarlavhaga, o‘sha o‘qituvchi bo‘masa sanam bu kungacha kemasdin
   
18 jun 19:51:55
Равиш
Хусанов афсуски яна таркибда йук
-1   
18 jun 22:35:28
Rake
Хамма жойда фаросатсизлик. Узбекистан илмсизлик боткогига ботиб булди. Бу журналист хам супер контракт асосида укишга кириб завучнийукиптими дедим. Ушбу маколани ёзган журналист сени тугдирган сут бериб бокканиота онангга Минг ланьат. Савиянгга тупурдим.
-1   
18 jun 22:33:33
Demirbay Deniz
Шундай килиб гапни индоллоси, хамма укитувчилар отпусной пулидан узрозиликлари асосида Бунёдкорни куллаб кувватлаш учун 50 минг сумдан пул ушлаб колишига рози булишсинми, шунда?
-1   
18 jun 22:06:05
fahritdin
Чемпионат азия сайти редактори !!! Нарзулла Сайдуллаевнинг мияси окончательно айниб колибди!!!
championat.asia
Яндекс.Метрика