Latest news

08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  1 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  2 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  8 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3

Грэм Арнольд: "Футболда гол урилмаса барчаси бекор" News

Грэм Арнольд: "Футболда гол урилмаса барчаси бекор"

Осиё Кубоги-2019 чорак финали доирасидаги БАА - Австралия (1:0) учрашувидан сўнг Грэм Арнольд ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди. Битта қўпол хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай шогирдларим билан фахрлансам арзийди. Бу мусобақага олиб келган жамоа сафида кўплаб ёш футболчилар бор эди. Улар катта тажриба орттиришди деб ўйлайман.

Футболчиларнинг ўйинига, ҳаракатига эътирозим йўқ. Лекин афсуски гол ура олмадик. Футболда гол урилмаса барчаси бекор. Охирги икки ўйинда тўп кирита олмадик. Демак, ҳужум чизиғи устида кўпроқ ўйнашимиз керак.

Ўзбекистон билан баҳсда 120 дақиқа ўйнаб гол ура олмагандик. Шу боис бугун ўйинни икки ҳужумчи билан бошладик. Бундан ташқари захирадан ҳам фақат ҳужумкор футболчиларни майдонга туширдим.

Ушбу мусобақадан келишдан олдин қайси босқичга чиқишни истагандик? Яна чемпион бўлишни хоҳлаган эдик. Афсуски чорак финалда тўхтадик. Яна қайтариб айтаман футболчиларим билан фахрланаман. Ўйлайманки келажакда бу жамоа билан яхши натижалар қайд этамиз. Ўз ишимдан қониқдим. Энди бор эътиборимиз ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига қаратилади", - дейди Грэм Арнольд.


Rating: -19   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика