Latest news

21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:15Суперлига. "Машъал" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  26 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 21:05Суперлига. "Бухоро" – ОКМК 0:2 (матнли трансляция)  4 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  6 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  6 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  2 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1

Фоссати ЖЧ-2018 саралашида МТЖ бошқарувида Бабаянни алмаштириши мумкинмиди деган саволга ойдинлик киритди News

Фоссати ЖЧ-2018 саралашида МТЖ бошқарувида Бабаянни алмаштириши мумкинмиди деган саволга ойдинлик киритди

Айни пайтда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Хорхе Фосатти Тошкентда бўлиб турибди.

"Пахтакор"га қарши ОЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этиш учун келган "Ал Аҳли" бош мураббийи Хорхе Фоссати билан кечаги матбуот анжуманидан сўнг бир масала бўйича суҳбатлашдик.

Гап шундаки, ЖЧ-2018 саралаш босқичида Қатар рулида ишлаган мутахассис 8-турдан кейин истеъфога чиқарилган.  Яъни, Қатарнинг 8-тур доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйини уругвайлик мутахассис учун охиргиси бўлган. Ўшанда Фоссати Қатар терма жамоасидаги охирги беллашуви бўлишини ўйиндан икки ҳафта аввал билган ва Жанубий Корея устидан 3:2 ҳисобида зафар қучган.

Қатар терма жамоаси рулига эса ўшандаёқ яқиндагина БААда ўтган Осиё Кубогида чемпионга айланган Феликс Санчес келганди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса Сурияга қарши ўйинда мағлубиятга учрагач, саралаш босқичидаги охирги икки тур, яъни Хитой ва Жанубий Корея билан бўладиган ўйиндан аввал Хорхе Фоссатини терма жамоа рулига таклиф этиш варианти пайдо бўлган.

Шу боисдан ҳам мазкур масала юзасидан Фоссатига юзландик ва қуйидаги жавобни олдик:

"Тўғри, Қатар терма жамоасидаги охирги ўйиним Жанубий Кореяга қарши баҳс бўлишини билганман. Ўзбекистон терма жамоаси варианти? Очиғи, жиддий таклиф бўлмаган. Бор гап шу", - дея вазиятни изоҳлади тажрибали мутахассис Хорхе Фоссати.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика