Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади News

Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади

Суперлиганинг амалдаги чемпиони таркибида қатор ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.

Тасдиқланмаган, аммо бизга етиб келган маълумотларга кўра, "Локомотив" жамоаси асосий таркибининг катта қисми "темирйулчилар"ни тарк этиши мумкин.

Олдинроқ Икром Алибоев Жанубий Кореянинг "Сеул" клубига трансфер булганди. Эшитишимизга қараганда, ушбу трансфердан амалдаги чемпионимиз тахминан 800 минг АҚШ доллари атрофида фойда кўрган.

Шунингдек, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов, Сардор Мирзаев, Олег Зотеев, Марат Бикмаев каби футболчилар ҳам катта эҳтимол билан легионер мақомида фаолиятларини давом эттиришлари мумкин. Уларга ҳам хориж клубларидан қатор таклифлар тушган.

Жамоанинг ўнг канот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиевга "Пахтакор" томонидан қизиқиш жуда жиддий. Юқорида исми тилга олинган футболчилар аксарияти жамоада қолиши ҳам мумкин. Аммо ҳозирча уларнинг кейинги фаолияти қаерда давом эттирилиши номаълум.

Аввал хабар берганимиздек, АГМК сафида яхши мавсумни ўтказган легионер ярим ҳимоячи Йован Жокич "Локомотив" билан шартнома имзолайди. Фақат бу ўтиш расман трансферлар ойнаси очилганида рўйхатдан ўтказилади.

Шунингдек, "Бунёдкор" ҳужумчиси Филипп Райевац "Локомотив"га ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 17 декабрь куни расман очилади. Бу ҳақда аввалроқ хабар бергандик.


Rating: +35   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика