Latest news

17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  0 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  1 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  1 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  93 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2

Эртага Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради News

Эртага Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради

Эртага, 28 январь "Реал" ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Тошкентга келади.

Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Карлос Тошкент вақти билан 09:30да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"га етиб келади. Роберто Карлос шу куни турли тадбирларда иштирок этади.

Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.
Соат 15:00да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.
ЎФА юртимиздаги барча ОАВни ушбу тадбирларга таклиф қилди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика