Йиғин кейинги ойга мўлжалланган бўлиб, эронликлар Доҳага 10 декабрь куни боришади. У ерда Карлуш Кейруш шогирдлари 2 январга қадар бўлишади. Йиғин давомида Эрон термаси Қатар, Сурия ва Хитой терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Эрон шунингдек, 20 ноябрь куни ҳам Доҳада ўртоқлик ўйини ўтказади. Бунда жамоага Венесуэла рақиблик қилади.