Форслар саралаш босқичида Ўзбекистон ва БАА жамоаларини ортда қолдириб, "А" гуруҳида ғолиб бўлди ва шу тарзда 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритди.
Бироқ бир қатор Британия ва Америка оммавий ахборот воситалари хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг аралашуви вазиятни ўзгартирди. У эронликларнинг Қўшма Штатларга киришини тақиқловчи қонунни имзолагани боис Эроннинг турнирда қатнашиши мураккаблашди.
ФИФА ҳозирча расмий баёнот бермаган, аммо Жанни Инфантинога қарор қабул қилиш бўйича босим кучаймоқда. Эроннинг гуруҳ босқичидаги барча ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича таклиф берилган, бироқ Эрон кейинги босқичга чиқса, бу вариантни амалга ошириш қийин бўлади.