Latest news

22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  0 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  2 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  7 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  53 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» – «Тоттенҳэм» учрашуви мусобақа рекордини ўрнатди News

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» – «Тоттенҳэм» учрашуви мусобақа рекордини ўрнатди

ЕЧЛнинг чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Манчестер Сити» ҳамда «Тоттенҳэм» учрашувининг илк дақиқалари голларга бой ўтди.

21-дақиқага келиб, мухлислар 5та гол кўришга муваффақ бўлди. Бу натижа мусобақа тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади. 

Аввалига, «шаҳарликлар» форварди Раҳим Стерлинг 4-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, икки дақиқа ўтар-ўтмас, Сон Хён Мин ҳисобни тенглаштиради. Бироздан сўнг, яна ўша кореялик футболчи ҳисобни ўзгартиради. Кейин эса Бернардо Силва ҳисобни тенглаштиради ва Стерлинг дубль қайд этиб яна «Ман Сити»ни олдинга олиб чиқади.

Аввалги рекорд натижа 2016-йилги «Боруссия» – «Легия» ўртасидаги баҳсга тегишли эди. Ўшанда жамоалар 24 дақиқа ичида 5та гол урган (3:2) ва ўйин якунида эса «арилар» 8:4 ҳисобида зафар қозонганди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика