Latest news

21:05Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  1 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  2 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  6 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  2 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  2 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман" News

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман"

Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби билан шартнома тузган Достон Турсунов championat.asia сайтига интервью берди.

"Аввало мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. "Ренофа Ямагучи" билан 2020 йил охирига қадар шартнома туздим.

Бу ерга келишдан олдин Фозил ака Мусаев билан гаплашдим. Японияда футбол савияси жуда юқори, бу ерда футболчи сифатида янада ўсасан деб маслаҳат бердилар. Клуб инфратузилмаси билан танишиб чиқдим, стадионни кўрдим. Барчаси аъло даражада.

Япония Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаси ва энг кучли миллий чемпионатига эга мамлакат ҳисобланади. Ушбу клуб билан шартнома тузганимдан бахтиёрман. "Ренофа Ямагучи" 2018 йилги мавсумда "J2 лига"да 8-ўринни эгаллади. Кейинги йил жамоам билан бирга "J лига"га чиқиш учун курашамиз.

Фурсатдан фойдаланиб шу кунга қадар мен билан бирга ишлаган барча мураббийларга раҳмат айтаман. Ҳозирча бор эътиборим БААда ўтадиган Осиё Кубогига қаратилган", - дейди Достон Турсунов.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатида 2015 йил дебют қилган Турсунов ҳозирга қадар 66та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Ҳимоячи "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Металлург" клубларида тўп тепган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди



Rating: +18   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика