Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди News

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди

Хабарингиз бор, кеча "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ доирасидаги "Ал Садд"га қарши ўйин ўтказиш учун Қатарнинг Доҳа шаҳрига етиб келганди.

Бугун ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади.

Доҳа вақти билан соат 11:00да  "Пахтакор" ва "Aspire" вакили, Қатардаги барча футбол майдонларига жавобгар мутахассис ўртасида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувни ташкил этишда "Пахтакор"га Қатарда фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик тажрибали футбол мутахассиси Алишер Никимбаев кўмаклашди.

Унда "Пахтакор" клуби томонидан Доҳага олиб келинган жамоа майдонлари сифатига жавобгар бўлган мутахассис Денис Ан иштирок этди. "Ал Садд" жамоасининг "Жассим Бин Ҳамад" номли стадионида ўтган учрашув давомида Денис Ан "Aspire Sports Turf" футбол майдонлари бўйича етакчи маслаҳатчи мутахассиси Родней Райнер билан тажриба алмашди. Майдон ҳолатларини қай тариқа идеал сифатда ушлаб туриш, уни қайси шароитларда қандай парваришлаш, қанча ҳамда қачон суғориш ва ҳоказо бўйича тегишли маслаҳатларни олинди.


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан режалаштирилган ўйинолди расмий тадбирлар Тошкент вақти билан соат 18:00да, Доҳадаги маҳаллий вақт бўйича эса 16:00дан старт олиши кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар, матбуот анжуманлари ҳақида сайтимиз орқали хабар берамиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика