Latest news

10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  1 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  3 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  14 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  8 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  14

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди News

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Янги мавсумда ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” жамоаси Тошкентда бошлаган 4-йиғини доирасида “Бунёдкор” жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

“Бунёдкор” футбол академияси ўйингоҳида кечган учрашувда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сингари, “Бунёдкор” бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 8-дақиқада Владислав Нуриевнинг голи эвазига ҳисобни очишди, 1:0.

Бу голдан кейин ҳужумкорликни оширган самарқандликлар 15-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. “Бухоро” жамоасидан “Динамо”га келиб қўшилган Нозим Умуров ўз голи билан мувозанатни тиклади, 1:1.

Иккинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида ўтган бўлса-да, Даврон Файзиев томонидан захирадан майдонга туширилган футболчилар “Динамо”нинг ўйиндаги ғалабасини таъминлашди. 72-дақиқада тажрибали яримҳимоячи Дилмурод Каримовнинг йўллаган зарбаси ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди.

Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади ва “Динамо” янги мавсум доирасидаги 4-йиғин ғалаба билан бошланди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 10 февраль куни Қозоғистоннинг “Қирон” клубига қарши ўтказади.

8 февраль (жума)

Назорат учрашуви. Тошкент

«БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2 (1:1)

Голлар
: Владислав Нуриев 8 - Нозим Умуров 15, Дилмурод Каримов 72.

«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Эргаш Исмоилов, Анвар Ғофуров, Нодир Мавлонов, Дилшод Аҳмадалиев, Суҳроб Иззатов, Луфтулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Жасур Жалолиддинов, Шавкат Саломов, Владислав Нуриев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Баҳриддин Муйдинов, Бобур Фарҳодов, Саҳоб Жўраев, Сардор Азимов, И.Султонов, Дониёр Абдуманнонов.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дамир Темиров, Нозим Умуров, Сардор Эминов, Комил Шарофутдинов, Амиржон Сафаров, Воҳид Шодиев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Жасур Уринов, Миркомил Локаев, Шерзод Жалилов, Обид Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Қадамбой Нурметов, Санжар Баротов, Темур Шарипов, Суннатилла Абдуллажонов, Жасур Ашуров.




Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика