Latest news

19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  0 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  3 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  101 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3

Денис Иванков "Насаф"дан кетди News

Денис Иванков "Насаф"дан кетди

Куни кеча "Насаф" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш руй берди.

Кўп йиллардан буён "Насаф"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Денис Иванков жамоани тарк этди.

Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни ўз қўлига олганидан буён узлуксиз штабда ишлаган Иванков 6 йиллик фаолиятидан сўнг ўзининг қадрдон клуби билан хайрлашди.

Ўзбекистон терма жамоасида ҳам дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган тажрибали мутахассис "Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти орқали кўпчиликка жуда таниш.

Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Мураббийни кетишига сабаб эса терма жамоадаги фаолият. Иванков бор диққат эътиборини айнан мамлакатнинг бош жамоасига қаратиши боис клубдаги ишини тўхтатишга қарор қилган. Рўзиқул Бердиев эса терма жамоа манфаатини ўйлаган ҳолда ўзининг энг асосий кўмакчиларидан бирини қўйиб юборишга қаршилик қилмади. Иванков "Насаф" билан дўстона тарзда хайрлашган. "Насаф"да эса Денис Иванков учун эшиклар доим очиқлиги ва исталган пайтда "ўз уйи"га қайтиши мумкинлиги таъкидланган.

Денис Иванковнинг "Насаф"даги ўрнини собиқ дарвозабон, бунга қадар клуб академиясида дарвозабонлар мураббийи фаолиятини бошлаган Михаил Наумов эгаллаши кутилмоқда.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика