Latest news

19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  0 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  4 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  7 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  7 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди News

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди

Coca Cola компанияси Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бунгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Pepsi билан музокара олиб борган ҳамда икки ташкилот ўртасидаги шартнома бугун — 5 март куни имзоланиши керак эди. Бунгача ҳам Coca Cola компанияси ПФЛ билан музокара ўтказганди. Таклиф нисбатан яхшироқ бўлганига қарамай, ПФЛ 2018 йилги ҳомий — Pepsi вариантини маъқулроқ деб топди.

Бироқ кеча — 4 март куни Coca Cola ўз таклифини ўзгартирди. Бу таклиф Профессионал футбол лигаси учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин эди. Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади.

Жорий мавсумда Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, ҳакамлар, инспекторлар ҳамда комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Шунингдек, Суперлига клублари футболчиларининг ҳар бирига ўз ёнидан чиқим қилиб, 10 миллион сўмлик суғурта полислари олиш имкониятини яратди.

Профессионал футбол лигаси Pepsi билан ҳамкорликни қадрлайди. Мазкур компания бизнинг ташкилот учун жуда катта ёрдам берди ва ўзаро ҳамкорлик давомида ўзининг профессионал дастур ҳамда йўналишлари билан ижобий таассурот қолдирди, маркетинг йўналишлари билан ўрнак бўла олди. Ўзининг иқтисодий кўрсаткичларини йилдан-йилга яхшилаб боришни ният қилаётган Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумдаги ҳамкорлик учун Pepsi компаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакда ҳам ўзаро ҳамкорлик учун тайёрлигини маълум қилади. Pepsi Суперлиганинг илк титул ҳомийси сифатида тарихда қолади.


Rating: +53   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика