Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Чехияда ўйнаётган туркманистонлик футболчи: "Одил Аҳмедовга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман" News

Чехияда ўйнаётган туркманистонлик футболчи: "Одил Аҳмедовга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман"

Туркманистон терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этади.

2004 йилги дебют мусобақада терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Комил Мингазовнинг ўғли Руслан айни пайтда БААдаги мусобақага тайёргарлик кўрмоқда. Футболчи ОФК расмий сайтига интервью берди.

"2004 йилги мусобақани жуда яхши эслайман, отам ўшанда терма жамоа шарафини ҳимоя қиларди", - дейди 2014 йилдан буён Чехия клубларида ўйнаб келаётган Руслан Мингазов.

"Туркманистон яхши ўйин кўрсатганди, улар билан доим фахрланамиз. Энди биз уларнинг натижасини яхшилашимиз даркор".

"Осиё Кубогига чиққанимиздан хурсандмиз. Бу Туркманистон учун жуда катта натижа ҳисобланади. Имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Сабаби бу ерга чиқишни жуда узоқ кутдик".

2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубогида Туркманистон дебют учрашувда Саудия Арабистони билан мардонавор ўйин кўрсатиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Аммо Ироқ ҳамда Ўзбекистонга ютқазиб қўйган қўшниларимизга гуруҳдан чиқиш насиб қилмаган.


2004 йил. Хитой. Осиё Кубоги. Комил Мингазов 7-рақамда



"Осиё Кубогидаги гуруҳимиз жуда ҳам кучли ҳисобланади. Япония Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири, Россиядаги Жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнашди", - дейди Мингазов.

"Ўзбекистон бизнинг қўшниларимиз, улар бир неча бор кучли рақибларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. Уммон эса техник томонлама кучли ва сюрприз тақдим этиши мумкин. Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо тенгма-тенг ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

"Одил Аҳмедов - менга ёқадиган футболчилардан бири, унга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман. Унга ўхшаган футболчилар жамоага ишонч бағишлашади, кучлиларга қарши ўйнаш доим ёқимли".


"Терма жамоа устози Язгули Хожагелдиев "Олтин Аср" клубида ҳам бош мураббий бўлиб ишлайди. Охирги бир йилда жуда катта ютуқларга эришди. У футболчиларнинг ўсишига катта ёрдам берди", - дейди бугунги кунда Чехия биринчи лигасида "Пршибрам" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи.



Руслан Мингазов фаолияти давомида "Ашхобод", "Сконто" (Латвия), "Яблонец" (Чехия), "Славия" (Чехия), "Млада-Болеслав" (Чехия) каби клубларда ўйнаган. футболчи 2009 йилдан буён Туркманистон терма жамоаси сафида 18та ўйин ўтказиб 4та гол уришга муваффақ бўлган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика