Latest news

10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  0 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  0 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью) News

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью)

Бугун, 13 март куни "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади.

Каталония клуби Испаниянинг ушбу турнирдаги сўнгги вакилига айланди. "Реал" ва "Атлетико" ўз жангларида имкониятни бой беришди.

Чемпионлар лигасининг деярли ҳар бир кечасида камбэклар амалга ошмоқда, ПСЖ, "Атлетико", "Рома" каби жамоалар жавоб ўйинида рақибга жиддий қарамагани учун жазоланишди. "Барселона" ўзига керакли хулоса чиқара олса, бугун тунда францияликларни уйга ЧЛ чиптасисиз юбориши мумкин. Агар акси бўлса яна бир гранд турнирни тарк этади.

"Барселона"га оид сўнгги янгиликлар:

- Айни дамда "Барселона" сафида деярли барча футболчилар майдонга тушишга тайёр. Жароҳат олган Рафинья шундоқ ҳам майдонга тушмаяпти, Усмон Дембеле ва Томас Вермаленнинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида.

- Агар Дембеле тиббий тестдан ўта олмаса, Коутиньо ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлади.

 

"Лион"га оид сўнгги хабарлар:

- "Лион" сафида эса Рафаэль ва Марселолар майдонга тушиши номаълум. 

- Набиль Фекир сафга қайтди. У дисквалификация туфайли биринчи ўйинни ўтказиб юборган эди.


Тахминий таркиблар

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Юмтити, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Лион": Лопес, Менди, Денайер, Марсело, Дубуа, Ауар, Ндомбеле, Депай, Фекир, Траоре, Дембеле.



Қизиқарли маълумотлар

- "Лион" Чемпионлар лигасидаги сўнгги 6та ўйинда дуранг қайд этди

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та баҳсида ғалабага эришган

- Каталония клуби Чемпионлар лигасининг сўнгги 7та учрашувида мағлубият нималигини билмаяпти

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та ўйинида рақиб дарвозасига камида 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика