Latest news

18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  1 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  66 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  13 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди" News

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди"

БАА давлатида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги мусобақасида бугун ўзбекистонлик мухлислар учун жуда муҳим кун. Бугун Ўзбекистон ўйнайди.

Ватанимиздан кўплаб мухлислар БААга етиб келишган. Қолаверса БААда ишлаб ёки ўқиётган кўплаб ватандошларимиз ҳам бугун Шаржа шаҳрига етиб келишлари кутилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзларини худди  ўз майдонларида ўйнагандек ҳис қилишади.

Бугунги кун ўзбекистонлик мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланади. ОФК Осиё Кубогини мухлислар учун қизиқарли, байрамдек ўтиши учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Бугун "Шаржа" стадионида Ўзбекистон - Уммон терма жамоалари учрашуви ҳам байрамдек ўтади деб айта оламиз. Ўйиндан олдин футболчилар машғулот ўтказаётган пайтда, стадионда ҳар икки жамоа мухлислари учун уларнинг севимли санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар қўйилади. Ўзбекистонлик мухлислар Ҳусниддин Холиқов ижросидаги "Ўзбекистон", Гулсанам Мамазоитова ижросидаги "Футбол", Юлдуз Усмонова ижросидаги "Ўзбекистон" қўшиқларини тинглаб рақсга тушишлари, биргаликда жўр бўлиб куйлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек ташкилотчилар учрашувнинг танаффус вақтида ҳар икки жамоанинг энг фаол мухлисига ўзларининг эсдалик совғаси, мусобақа тўпини совға қилишади. Бу совға мусобақа ҳомийси ҳисобланган "Continental" шиналар ишлаб чиқариш компанияси томонидан тақдим қилинади.

Яна бир янгилик учрашув бош ҳаками ўйинни мухлисларнинг буйруқларига қараб бошлайди. Стадиондаги мухлислар стадион сухандонига жўр бўлиб инглиз тилида 10дан биргача санайдилар ва бир дейилиши билан ҳакам ҳуштагини чалади. Ишонинг бу жуда ажойиб чиқади.

Демак Ўзбекистон - Уммон учрашувини стадиондан томоша қилиб ҳам завқ олиш ҳамда совғага эга бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун эса футболчиларимизни астойдил қўллаб - қувватлаш керак бўлади. Бундан ташқари ташкилотчилар ўйин бошлангунча ҳам стадион атрофида турли кўнгилочар тадбирларни уюштириб, бу ерда ҳам мухлисларга турли туман эсдалик совғаларни қўлга киритиш имкониятни яратишган. Ҳа бугун жамоамиз ғалаба қозонса байрам тўйга айланиб кетади. Футболчиларимиз ҳам мухлисларнинг байрам қилишлари учун бор куч ва ғайратларини ишга солишларига шубҳамиз йўқ.

Олға Ўзбекистон !!!

Акрамжон Мамадалиев Шаржадан маҳсус

Rating: +77   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика