Latest news

18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  5 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  3 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  14 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  17 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  5 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  5 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  3

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 27-тур баҳсларига старт берилади.

Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ўйин 18:00да бошланади. Мазкур баҳс "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис учун сафардаги илк учрашув бўлади.

Иккинчи босқич турнир жадвалида "Локомотив" 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Навбаҳор" эса 24 очко тўплаган ҳолда "Пахтакор"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи босқичда тўртта ўйин ўтказган "Навбаҳор" фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа аввалги учта беллашувда ғалаба қозона олмади: иккита дуранг ва бир мағлубият. Натижада Илҳом Мўминжонов истеъфога чиқиб янги мураббий тайинланди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи босқич ўйинида "Локомотив" бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Наманганда эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Локомотив" иккинчи босқични дадил бошлади ва давом эттиряпти. Жамоа бунгача ўтказилган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган. "Темирйўлчилар" навбати билан "Металлург", "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Пахтакор"ни мағлуб этишди. Қизиғи шундаки, охирги иккита баҳсни сафарда ўтказган "Локо" бир хил 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Хўш, сизнингча бугун бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигида кимга омад кулиб боқади ва қандай ҳисоб қайд этилади?

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика