Latest news

03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   0 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  4 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  31 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  3 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2

Бобур Давлатов: "Ҳокимни ўғли эмасман, менга жамоада қўшимча имкониятлар йўқ" News

Бобур Давлатов: "Ҳокимни ўғли эмасман, менга жамоада қўшимча имкониятлар йўқ"

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" футболчиси Бобур Давлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Анжуманда футболчи ўйин ҳақидаги фикрларини билан ўртоқлашиб, журналистнинг европа футболи ҳавосидан нафас олган ўйинчи сифатида жамоада етакчиликни қўлга олмаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

- "Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ўзимда ҳам, бошқа футболчиларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Буни қўлдан чиқарвордик. Имкон қадар ҳаракат қилдик, аммо охирида ҳужумда ишимиз юришмаса. Ҳимоядаги битта хато эса қимматга тушди.

Саволга келадиган бўлсам, мен сизни тушундим. Мисол учун мен бирор бир ҳокимни ўғли эмасман. Менга қўшимча имкониятлар йўқ. Жамоада рақобат кучли, кимки рақобатда ютиб чиқса, ўша ўйнайди. Мен ҳоким ёки клуб президентининг ўғли эмасман. Мен машғулотларда ҳаракат қиляпман, мураббий лозим топятими, мени майдонга туширмоқда. Агар мен бошланғич таркибга тортмасам, унда мураббий бошқа футболчини қўяди", - деди Бобур Давлатов.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика