Жароҳатдан тикланиб сафга қайтган Гарет Бэйл “Эспаньол”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушиб, 67-дақиқада ўз ҳисобида битта голни ёздириб қўйди. Бу 29 ёшли футболчи учун “Реал” сафида 99-гол бўлди.
Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида Ла Лига баҳсларида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.